FIFA футболда йирик инқилоб амалга оширмоқчи

Спорт 3269
image

FIFA бош президенти Жанни Инфантиньо Европа Суперлигаси ғояси омма юзини кўрганида, унга қўлидан келганча қаршилик кўрсатган эди. Бироқ кўп ўтмай, клублар ўртасидаги мундиални каттароқ ҳажмда ўтказиш борасида янги ғояларни ошкор қилди. 

Кўпроқ гранд клублар сонини оширган холда, Инфантиньо турнирни Хитойда ўтказиш ниятида. У трибунага мухлислар қайтишини кутмоқчи ва мусобақани айни шу пайтда ўтказмоқчи. Бу мусобақадан келадиган даромадни оширади. Ташкилотнинг мақсади ҳам айнан шу — футболдан тушадиган даромадни ошириш.

FIFA амалга оширмоқчи бўлган ўзгаришлар билан таништириб ўтамиз:

  • Бир бўлимнинг давомийлиги 30 дақиқа;
  • тўп майдонда бўлмаган пайтда вақт тўхтатилади;
  • захирадан майдонга тушадиган футболчилар сони чекланмайди;
  • ён чизиқдан оёқ билан тўпни ўйинга киритиш;
  • эркин зарбаларни ижро этувчи бемалол ўйинга киритиши;
  • сариқ карточка олган футболчи 5 дақиқага ўйиндан четлатилади.

Бир қарашда ғалати кўриниши мумкин, аммо ўзгаришларда мантиқ бор. FIFA’нинг ривожланиш бўлими маслаҳатчилари таклиф этаётган ўзгаришлардан ягона мақсад футболнинг томошабоплигини ошириш. Aфсуски, бу катта таваккал. Aгар ўзгаришларнинг барчаси амалга оширилса, футболнинг умумий кўриниши ўзгача тус олади.

Ўзгаришларнинг амалга ошиши ёки ошмаслиги борасидаги якуний қарор 2021 йилнинг ноябрь ойида эълон қилинади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 2.9
t
×