FIFA Бразилиянинг шикоятидан сўнг АПЛнинг 5 клубига чора кўрди

Спорт 3014
image

Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) бразилиялик футболчиларни терма жамоасига қўйиб юбормаган Англия Премьер-лигаси клубларига чора кўриш бўйича FIFA’га шикоят қилган. Бу ҳақда, Англиянинг “The Times” нашри хабар бермоқда.

Мурожаатга биноан, FIFA бразилиялик футболчиларни миллий жамоасига қўйиб юбормаган Англия Премьер-лигаси клубларига ўша футболчиларни 5 кун давомида расмий ўйинларда майдонга туширишни таъқиқлаган. Клублар 8-13 сентябрь кунлари ўтадиган баҳсларда миллий жамоага қўйиб юборилмаган бразилиялик ўйинчилар хизматидан фойдаланишса, уларга жиддийроқ жазо чоралари қўлланиши маълум қилинган.

Ушбу тақиқ АПЛнинг 5 клубида тўп сураётган 8 нафар ўйинчига таалуқли. Улар - Алиссон Беккер, Фабиньо, Роберто Фирмино (учаласи ҳам “Ливерпуль” аъзоси), Эдерсон, Жезус (иккиси ҳам “Манчестер Сити” футболчиси), Тьяго Силва (“Челси”), Фред (МЮ) ва Рафинья (“Лидс”) ҳисобланади.

Қайд этилишича, “Эвертон” Ришарлисонни қўйиб юбормаган бўлса-да, Бразилия футбол конфедерацияси бу борада шикоят қилмаган. Сабаби Ришарлисон Токио-2020 Олимпиадасида Бразилияга ёрдам берган эди.

Маълумот учун, Англия клублари бразилиялик ўйинчилар Буюк Британиядаги карантин чекловлари туфайли ўз юртларидан қайтганидан кейин қарийб 10 кун давомида карантинда ўтиришларини ҳисобга олиб, ўйинчиларни Бразилияга қўйиб юбормаган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.8
t
×