FIDE Жаҳон кубоги: ўзбек шаҳматчилари кейинги босқичда

Спорт 1232
image

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида FIDE Жаҳон Кубоги давом этмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил этган мусобақада ёш ўзбек гроссмейстерлари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишяпти. Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов илк босқичда (2 партия) умумий ғалабага эришиб, 1/64 финалга йўл олганди. 

Жаҳон Кубогининг 1/64 финал босқич илк партиясида ўтган йили гроссмейстер унвонини олган 19 ёшли ўзбекистонлик шаҳматчи Шамсиддин Воҳидовдан ташқари қолган барча ўзбек гроссмейстерлари кучли рақиблари билан дурангга эришди. Шамсиддин дунё тарихидаги иккинчи ёш гроссмейтер, 2015 йилги FIDE Жаҳон Кубоги ғолиби, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони (2012 йил), блиц бўйича жаҳон чемпиони (2016) 2013 ва 2019 йилларда жамоавий жаҳон чемпионатида икки бор чемпионлик тожини кийган россиялик Сергей Карякинга қарши қора доналарда ўйнаб ютқазиб қўйди. 

FIDE Жаҳон Кубоги. 1/64 финал босқичи. Биринчи партия

Жаҳонгир Воҳидов – Леньер Перез Домингес (АҚШ) – 0,5:0,5

Жавоҳир Синдаров – Алиреза Фирузжа (Франция) – 0,5:0,5

Нодирбек Ёқуббоев – Давид Навара (Чехия) – 0,5:0,5

Нодирбек Абдусатторов – Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) – 0,5:0,5

Шамсиддин Воҳидов – Сергей Карякин (Россия) – 0:1

Бугун 1/64 финал босқичининг иккинчи прартиялари баҳслари бўлиб ўтади. Икки партия натижасига кўра дуранг бўлиб қолган тақдирда қўшимча тай-брек ўйналади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.1
t
×