Федерер 1250-ғалабасига эришди. У фақат бир теннисчидан ортда қолмоқда

Спорт 1434
image

Швейцариялик теннис афсонаси Рожер Федерер 4 июль куни Уимблдон-2021 доирасида британиялик Кемерон Норрини мағлуб этди ва фаолиятидаги 1250-ғалабасини қўлга киритди.

Бу борада Рожер фақатгина Жимми Коннорсдан ортда қолмоқда (1274 ғалаба). Бундан ташқари, Федерер Уимблдонда иккинчи ҳафтадаги ўйинларга йўл олиш бўйича етакчи ҳисобланади (22 та мусобақадан 18 тасида). 

Шунингдек, у Кен Розуоллдан кейин Уимблдонда тўртинчи даврага йўл олган ёши энг катта теннисчига айланди.

Маълумот учун, Федерер Уимблдоннинг чорак финал босқичига йўл олди, бу босқичда у италиялик Лоренцо Сенего билан тўқнаш келади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 2.9
t
×