Фазлиддин Ғоибназаров Шоҳжаҳон Эргашевга мағлуб бўлган боксчи билан жанг қилади

Спорт

image

Рио Олимпиадаси чемпиони, айни пайтда профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди. 11 май куни ўтадиган бокс оқшомида у америкалик Майкл Фоксга қарши жанг олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик Аризонада ўтиши белгиланган. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда. 

Майкл Фокс шу йилнинг 15 февраль куни бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга қарши рингга кўтарилиб, фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Таъкидлаш жоиз, Фокс 20 жангидан қолган 19 тасида ғалаба қозонган.

“Биз бўлажак баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Ҳали вақт бор, умид қиламанки, навбатдаги ғалабам билан барча бокс мухлисларини хушнуд этаман”, деди Фазлиддин Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров шу пайтгача профессионал боксда 7 бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Фазлиддин Ғоибназаров

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг