Фавқулодда йиғилиш: ЖССТ янги коронавирус штаммини муҳокама қилади 

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бугун, 26 ноябрь куни Жанубий Африка ва Ботсванада тарқалаган COVID штаммини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда “Financial Times” манбаларга таяниб хабар берган.  

Бундан аввал, Буюк Британия олимлари Ботсванада 32 та мутацияни ўз ичига олган коронавирус штамми пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирганди. Кўпгина мутациялар унинг юқори ўтказувчанлиги ва вакциналарга чидамлилигини кўрсатади. 

Кейинчалик Жанубий Африка Юқумли касалликлар миллий институти ҳам янги штамм Жанубий Африкада топилганини тасдиқлади — ҳозиргача 22 та ҳолат. 

“Учрашув жума куни бўлиб ўтади, масаладан хабардор одамларнинг сўзларига кўра, унда B.1.1.529 SARS-CoV-2 деб аталадиган версия муҳокама қилинади”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, ЖССТ экспертлари ушбу вариантни “ташвишли” ёки “қизиқ” деб ҳисоблаш кераклигини муҳокама қилади. 

Жанубий Африка Инновациялар ва эпидемияга қарши кураш маркази директори Тулио де Оливейра “хавотирда” эканини ва бу ҳафта фавқулодда йиғилиш чақиришга қарор қилган ЖССТ расмийлари билан янги штаммни муҳокама қилганини айтган. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Жанубий Африканинг Гаутенг провинциясида, жумладан Йоханнесбургда янги ҳолатларнинг қарийб 90 фоизи янги вариант туфайли юзага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг