Фарғонадаги автоҳалокатда 2 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Фарғона туманида Lacetti автомобилининг дарахтга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса Фарғона тумани ҳудудидан ўтувчи Олтиариқ-Водил автомобиль йўлининг 68-километрида содир бўлган. ЙТҲга Lacetti ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрига амал қилмасдан, бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. 

Оқибатда автомобиль салонида бўлган 22 ва 16 ёшли фуқаролар олган оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг