Фарғонада йўл қоидасини бузган ЙҲХБ ходимига чора кўрилди

Жамият

image

Ижтимой тармоқларда Фарғона вилояти Ички ишлар бўлими ЙҲХБга тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилнинг йўл чизиғи қоидасига амал қилмаган ҳолда ҳаракатлангани акс эттирилган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди. 

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганилиб, йўл ҳаракати қоидаларининг 3-бандида назарда тутилган қоидабузарлик содир этгани учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси қоидабузарликка бефарқ бўлмаган жамоатчилик назорати вакилларига миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг