Фарғонада вояга етмаган шахс ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида юз берган йўл транспорти ҳодисаси оқибатида бир нафар вояга етмаган шахс вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 16 июнь куни А.И. “Nexia-2” машинасини “Лоғон” МФЙ ҳудудида орқа томонга ҳаракатлантирган. Шунда автомашина орқасида бўлган пиёда вояга етмаган Р.М.ни уриб юборади. Оқибатда Р.М. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этади.

“Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг