Lacetti билан тўқнашган Nexia ва унинг ҳайдовчиси ёниб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Фарғона вилоятида Lacetti билан тўқнашган Nexia русумли автомобиль ёниб кетди. Оқибатда автомобиль салонида бўлган ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланишича, воқеа соат 16:10 атрофида вилоятнинг Олтиариқ тумани Каттаўқ қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлининг 257-километрида содир бўлган. 36 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia русумли автомобиль қаршисидан келаётган Lacetti русумли автомобиль билан тўқнашган. 

Оқибатда Nexia ёниб кетган ва ичидаги ҳайдовчи вафот этган. Шунингдек, Лаcетти машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 октябрь куни Фарғона шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи яқинида ташкилотга тегишли бўлган автобус ёниб кетганди. Бундан аввал, 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti билан тўқнашган Nexia ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг