Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди

Жамият

image

Жорий йилнинг май ойида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти таъқиқланган “Ҳизб ут- Таҳрир” террорчилик ташкилотини бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, улар муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққан бўлиб, уларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан ҳамфикрлари билан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини ва адабиётларини тарқатиш, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан “таҳрирчилар”ни жиноятга жалб қилиш орқали ташкилот сафини кенгайтиришга қаратилган хатти-ҳаракарларни содир этишган.

Ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда холислар иштирокида расмийлаштирилиб олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган жиноий алоқаларини аниқлаш ва тергов ҳаракатларига жалб қилишга қаратилган суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Ҳизб ут-Таҳрир

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг