Фарғона вилоятида 6 туман ва 3 шаҳар чегараси ўзгартирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Учкўприк, Данғара, Фарғона, Тошлоқ, Қўштепа туманлари, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳудуди чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларидаги чегараларини мувофиқлаштириш мақсадида, шаҳарларнинг ривожланиш концепциясига мувофиқ:

•    Данғара туманидан 814,9 гектар, Ўзбекистон туманидан 1 456 гектар ва Учкўприк туманидан 424,66 гектар ер майдони Қўқон шаҳрига;

•    Фарғона туманидан 951,5 гектар, Қўштепа туманидан 133,59 гектар ва Тошлоқ туманидан 34,4 гектар ер майдони Марғилон шаҳрига;

•    Фарғона туманидан 811,66 гектар ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Фарғона вилоятининг Данғара, Ўзбекистон, Учкўприк, Фарғона, Қўштепа ва Тошлоқ туманлари ва Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳудуди чегараларини ўзгартириш бўйича ҳудудларининг чегара тавсифи ва чегара чизмаси иловаларга мувофиқ тасдиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг