Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот котибининг ёш блогер қамалишига алоқаси йўқ – ҳокимлик Ахборот хизмати

Жамият

image

Аввалроқ, Фарғона вилояти телерадиокомпанияси журналисти, ёш блогер Усмонжон Қодиров қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик. Қамоққа олинишидан аввалроқ у вилоят ҳокимлиги вакиллари билан учрашгани вилоят Ахборот хизматининг хабарида айтилган. Бугун, 2 июнь куни ушбу Ахборот хизмати ёш блогернинг қамалишида вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби Муҳаммаджон Обидовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

"Фарғона вилояти телерадиокомпаниясида шартнома асосида ишлайдиган Усмонжон Қодировга маъмурий қамоқ белгиланиши юзасидан шуни билдирамизки, жазо Фарғона шаҳар ва Фарғона вилоят маъмурий судлари томонидан ИИБ ходимларининг ҳуқуқбузарлик ҳақида тақдим этган ҳужжатлари ва Усмонжон Қодировнинг иқрорномаси асосида тайинланган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва унинг раҳбари Муҳаммаджон Обидовнинг Усмонжон Қодировга маъмурий қамоқ жазоси тайинланишига ҳеч қандай алоқаси йўқ", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Усмонжон Қодиров қамалгани жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Кейинроқ, Усмоновнинг қамоқ муддати 15 суткадан 2 суткага қисқартирилиб озодликка чиқарилди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммаджон Обидов Усмонжон Қодиров

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг