Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Алибек Турсунов тайинланди. 

Бундан аввал, у 2018 йилдан бери Бағдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган. Бағдод туманига Восилжон Назаров ҳоким этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Қува тумани ҳокими ва қолган 3 сектор раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ишдан олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Фарғона

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг