Фаолиятимдаги энг хотиржам пенальтилар серияси бўлди — Испания мураббийи

Спорт 1163
image

Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020 чорак финалидан ўрин олган Швейцарияга қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

“Бу фаолиятимдаги энг хотиржам пенальтилар сериясидан бири бўлди. Керакли даражада тайёрланган эдик, машғулотларда ҳаммасини ишлаб чиққандик. Ҳаммаси “хамирдан қил суғургандек” осон ўтди, муҳими мақсадимизга эришдик.

Мусобақани ютиши мумкин бўлган 7-8 жамоа қаторига киришимизни айтган эдим. Энди кучли тўртликдамиз. Борган сари мусобақани ютиш имкониятими ошиб бормоқда, мен бундан хурсандман”,  дея Энрикенинг сўзларини келтиради UEFA расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Испания – Швейцария ўйини 1:1 ҳисобида ўз якунига етди ва пенальтилар сериясида “қизил фурия” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Испания ярим финалда Бельгияни енгган Италия билан тўқнаш келади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.8
t
×