Facebook лентада сиёсий контент ҳажмини камайтиради

Технология

image

Facebook ижтимоий тармоғи сиёсий контент маълумотларини камайтиради. Бу ҳақда бугун, 10 февраль куни компаниянинг Матбуот хизмати хабар берди.

Facebook маълумотларига кўра, ҳозирда сиёсий контент нашрларнинг умумий сонининг тахминан 6 фоизини ташкил қилади. 

“[Бош директор] Марк Цукерберг сўнгги молиявий ҳисоботда таъкидлаганидек, одамлар билдирган мулоҳазалар янгиликлар лентасида сиёсий таркибни кўришни истамасликларини кўрсатмоқда. Кейинги ойлар давомида биз одамларнинг турли хил хоҳишларини яхшироқ тушунишга ҳаракат қиламиз”, дейилади хабарда.

Компаниянинг режаларига кўра, биринчи қадам бу ҳафта Канада, Бразилия ва Индонезия аҳолиси учун сиёсий контентни қисқартиришдан бошланади. Америкалик фойдаланувчиларга қарши шунга ўхшаш ҳаракатлар бир неча ҳафта ичида амалга оширилади.

Қайд этилишича, чекловлар давлат идоралари томонидан тарқатиладиган маълумотларга тааллуқли эмас, маҳаллий ва федерал соғлиқни сақлаш идораларидан янги турдаги коронавирусга оид нашрлар сони ҳам ўзгаришсиз қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг