Фьюрига енгилган Уайлдер жарроҳлик столига ётқизилади

Спорт 1516
image

Собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги маълум қилинди. Бу ҳақда унинг менежери Шелли Финкел айтиб ўтган.

Менежернинг маълум қилишича, унинг мижози яқин орада жарроҳлик столига ётади ва келгуси йилнинг апрель-май ойига қадар навбатдаги жангини ўтказиши мумкин.

Маълум бўлишича, у елка соҳасидан жиддий жароҳат олган ва шу сабабли операцияга муҳтож. Жарроҳлик амалиёти ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер сўнгги жангини жорий йилнинг 9 октябрида Тайсон Фьюрига қарши ўтказганди ва унда 11-раундда нокаутга учради

Шунингдек, унинг ярим йилга боксга четлатилгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.1
t
×