Фьюри Уайлдер билан жанг олдидан уни “руҳан заиф” деб атади

Спорт 1696
image
-

Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри рақиби Деонтей Уайлдерни руҳан заиф деб таърифлади. Бу ҳақда Британиянинг “Daily Mail” нашри хабар берди. 

“Бунчалик кўп айбловлар фақат руҳан заиф инсондан чиқади. Бу нарса менга Уайлдер қанчалик кучсиз эканини кўрсатмоқда. У матбуот анжуманига кўйлак киймай келиб, менга тақлид қилмоқда. Мен айнан шу жиҳатим билан ҳаммадан ажралиб тураман. Ишонинг, у – руҳан заиф.

Инсонлар биргина сабабга ишонишлари мумкин, 50 хил баҳонага эмас. Менимча, унда баҳоналар китоби бор. Шу сабаб ҳам, мен уни яна бир марта янчиб ташлайман”, дейди Тайсон Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги жанг жорий йилнинг 10 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, улар 2018 йилда ҳам ўзаро жанг қилган бўлиб, 12 раундга мўлжалланган ўша жангда Фьюри Уайлдерни 9-раундда нокдаунга учратиб, ғалабага эришганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
t
×