ФҲДЁ мудираси пора олаётганда қўлга тушди
Жамият
−
17 Апрель 2019
6394Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан фуқаронинг фамилиясини ўзгартириб бериш эвазига пора олаётган ФҲДЁ мудираси қўлга олинди.
Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси М.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб фуқаронинг фамилиясини ўзгартириб бериш эвазига ундан 300 минг сўмлик канцелярия моллари ва 100 минг сўм олган. Иш битгач, эса яна 500 минг сўм талаб қилиб, олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023