Ёзёвон туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 6 февраль куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилшоджон Турсунмуродович Жалилов туман ҳокими этиб тасдиқланди. 

Дилшоджон Жалилов бугунгача “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритиб келган.

1980 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институти, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ёзёвон туман ҳокими Йўлчибой Боййигитов йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Ёзёвон

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг