Ёз фасли қандай об-ҳаво билан кириб келади?

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича иқлимий меъёрларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун, 30 май куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 25-28° атрофида бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, асосан, тоғолди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Эртага ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим кунлари тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, 1-2 июн кунлари кечалари 15-18°, кундуз кунлари 31-34° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларида 35-37° гача бўлади. 3 июнь жума куни ҳарорат фони 2-3° га пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

459

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг