Эшакни Spark`га боғлаб судраган ҳайдовчи жазоланди

3-саҳифа

Ижтимоий тармоқларда эшакни орқасига боғлаб олганча, уни судраб кетаётган Spark автомобили акс этган видеоролик пайдо бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ текширув ўтказди. 

Хабарларга кўра, 29 октябрь куни “Mehr va oqibat” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига юқоридаги ҳолат акс этган видео келиб тушган. Шундан сўнг, жамият ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга мурожаат йўллаган. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Сағбон кўчасида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ф.Ғ. ўз бошқарувидаги Spark автомобилининг орқа томонига арқон билан эшакни боғлаб олган ва ҳайвонни судраб ҳаракатланган. 

“Олмазор тумани 7-сонли ИИБ масъуллари томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, кўриб чиқиш учун туман Маъмурий судига юборилган”, дейилади хабарда.

Шундан сўнг, 3 декабрь куни Олмазор тумани Маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасида келтириб ўтилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун фуқаро Ф.Ғ.га нисбатан БҲМнинг 3 баравари (669 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Spark эшак

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг