Эртага Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча “свет”сиз қолади

Жамият

image

Эртага, 23 июнь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчилар қисман электр таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар ЭТК” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, 23 июнь куни соат 7:00 дан соат 20:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ПС 110/35/6 кВли “Водил” ва “Паркент” подстанцияларини электр энергияси билан таъминловчи Л-Водил-1, Л-Водил-2 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида янги таянч устунларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Яшнобод туманидаги – “Технопарк” МЧЖ, “Шампан-вино” заводи, “Калисто” ХФ, АТС-169, “Паркент” бозори, “Ал-Хоразмий” мактаби, “Ўздонмаҳсулот” МЧЖ, Котелная, Тошкент тиббиёт академияси, Кўр-соқовлар мактаб-интернати, Туман жиноят суди, Қон қуйиш институти, Диагностика маркази, Боткина кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш объектлари, Эрон Ислом Республикаси элчихонаси, ТашКЕЧ, 510, 359, 529 ҳамда 149-сонли МТМ, шунингдек, “Макро”, “Технопарк” ва “Корзинка” савдо марказлари;

“Риёзий” мавзеси, М. Улуғбек, Олтинтепа, С. Машҳадий кўчалари, 22-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, С. Розина, Паркент - 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-тор кўчалари, “Ташсельмаш” мавзеси, Чизелний мавзеси, Тузель-1 даҳаси ҳамда кўчалари;

“Дўстлик”, “Машинасозлар”, “Дўстобод”, “Бойқўрғон”, “Умид”, “Чўлпон”, “Истиқлол”, “Фидойилар”, “Семуруғ” ҳамда “А. Темур” МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари.

Мирзо Улуғбек туманидаги – Шифокорлар малакасини ошириш институти ётоқхонаси, Паркент мавзеси, Қудуқбоши, Олтинтепа, Асака, Бўзбозор, Хирмонтепа кўчалари ҳамда 493, 456, 410 ҳамда 597-сонли МТМ ва 148-сонли мактаб, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари;

“Турон”, “Олмачи”, “Янги олмачи”, “Асака”, “Подшобоғ” МФЙ, “Олтинтепа” ҳамда “Катта Олтинтепа” МФЙларида электр энергияси соат 07:00 дан 20:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг