Эртага сайлов: Жазо ўтаётган қанча маҳкум овоз беради?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Эртага, 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида катта сиёсий жараён – Президент сайлови бўлиб ўтади. Сайлов кодексига кўра, катта ижтимоий хавфи бўлмаган жиноятлар ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловда иштирок этиши мумкин.

Шу ўринда бир савол туғилади: жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг овоз бериш жараёни қандай кечади? У ерда ҳам сайлов участкалари ташкил этилганми? ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ЖИЭМларда сайлов жараёнлари қандай ташкил этилиши бўйича маълумот берди.

Ғиёсовнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, бу йилги Президент сайловида илк бор унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам сайловда қатнашади. 

Бугунги кунда жазони ижро этиш муассасаларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 8 203 нафар сайловчилар (569 нафар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 1 300 нафар унча оғир бўлмаган, жами 1 869 нафар) овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга. Шундан 6 334 нафар сайловчи тергов ҳибсхоналарида сақланмоқда.

Ҳудудий сайлов участкалари орқали сайловда иштирок этадиган 1 660 нафар маҳкумлардан 23 та манзил-колониядан транспорт орқали ҳудудий сайлов участкаларига 1 274 нафар маҳкум олиб борилади ва 15 та ёпиқ турдаги муассасаларда сақланаётган 386 нафар маҳкумларга сайлов қутилари олиб келинади. Сайлов қонунчилигига кўра, сайловга 60 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги сайловчиларнинг овоз бериши учун жами 18 та сайлов участкалари ташкил этилди.

Маълумот ўрнида, 2019 йилги Парламент сайловларида 3 619 нафар маҳкумлар овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг