Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси қўмондони АҚШни огоҳлантирди

Олам

image

Эрон Ислом Республикасининг Ислом инқилоби посбонлари корпуси қўмондони генерал-майор Муҳаммад Али Жафари АҚШ ҳарбий-денгиз флотини огоҳлантирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Жафари АҚШ Ислом инқилоби посбонлари корпусини (ИИПК) террорчилик ташкилоти деб эълон қилганидан бир кун ўтиб, корпуснинг Форс кўрфазидаги катерларидан узоқроқ сузишни тавсия қилди.

“Жаноб Трамп, ўзингизнинг ҳарбий кемаларингизга айтинг, улар ИИПКнинг катерлари яқинидан ўтмасин”, деган Муҳаммад Али Жафари.

АҚШ президенти Дональд Трамп ИИПКни террорчи ташкилот деб тан олди. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео бу қарорга қуйидагича изоҳ берди:

“АҚШ тарихда биринчи марта хориж давлати ҳукуматининг бир қисми бўлган тузилмани террорчи ташкилот деб тан олди. Эрон ҳукумати террорчиликдан давлат бошқарувининг бир қисми ўлароқ фойдаланиб келаётгани уни бошқа ҳукуматлардан фарқланиб туради. Бу тарихий қадам террорчиликни молиялаштириш бўйича жаҳоннинг етакчи давлатини дунёга азоб-уқубат ва ўлим тарқатиш учун зарур бўлган маблағдан мосуво қилади”.

Маълумот учун, Ислом инқилоби посбонлари корпуси 1979 йилда ташкил этилган Эроннинг энг қудратли ҳарбий-сиёсий тузилмаси. Тузилма Эрон-Ироқ урушида ҳамда “Ҳизбуллоҳ” террорчи ташкилотини тузишда фаол иштирок этган. Бўлинма расман Эрон Қуролли кучларининг бир қисми ҳисобланади.

АҚШ, Саудия Арабистони, Баҳрайн ИИПКни расман террорчи ташкилот сифатида эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг