Эронда қор кўчкиси 8 кишини ҳаётдан олиб кетди

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси пойтахти Теҳрон шаҳри яқинидаги тоғларда қор кўчкиси содир бўлган. Оқибатда саккиз киши ҳаётдан кўз юмган, яна етти киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Эроннинг IRIB агентлиги хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 25 декабрь куни қор кўчиши оқибатида 29 альпинист “тузоққа тушган”. Қутқарув операцияси давомида улардан атиги 14 нафари эвакуация қилинган. Ҳозирда қутқарувчилар вертолётларда қидирувни давом эттирмоқда.

Эроннинг Альпинизм ва тоғга чиқиш федерацияси веб-сайтида қор кўчкиси пайтида альпинизм бўйича мураббий Хасан Амини Азардуст ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Бошқа қурбонлар ва бедарак йўқолганларнинг исмлари очиқланмаган.

Ҳодисадан сал олдин федерация Эроннинг тоғли ҳудудлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилган. 25 ва 26 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қорнинг эришига ва қор кўчишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг