Эрон БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Эрон ва Марказий Африка Республикаси БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан ташкилотга тўланмаган қарзлари туфайли маҳрум этилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Бош Ассамблея 75-сессияси раиси Волкан Бозкирга ёзган мактубига асосланиб хабар берилган.  

“Айни пайтда ташкилотга аъзо бешта давлат БМТ Низомининг 19-моддаси шартларига мувофиқ қарздор”, дейилган мактубда. 

19-моддага биноан, БМТга аъзо давлат қарздорлиги охирги 2 йилда тўланиши керак бўлган бадал пулига тенг бўлса ёки ундан ошиб кетса, Бош Ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилади. 

Шу билан бирга, тўловни кечиктириш мамлакатга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли содир бўлганлиги тан олинса, Бош Ассамблея давлатга овоз беришга рухсат бериши мумкин. 

Мактубда қарздорлар рўйхатига бешта давлат киритилган: МАР, Эрон, Комор ороллари, Сомали, Сан-Томе ва Принсипи. Бироқ, Эрон ва МАРдан ташқари қолган учта давлат Бош Ассамблеянинг 75-сессияси охирига қадар овоз бериш ҳуқуқини сақлаб қолган. 

Гутерришнинг мактубидаги маълумотларга кўра, овоз бериш ҳуқуқини тиклаш учун Эрон ташкилот бюджетига 16 251 298 доллар, МАР эса 29 395 доллар тўлаши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон БМТ

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг