“Эрон ҳеч қачон ғолиб бўлмаган”: Трамп Сулаймоний ўлимига муносабат билдирди

Олам

image
Эроннинг “қўли етадиган”  АҚШ базалари сони очиқланди north_east

Эроннинг “қўли етадиган” АҚШ базалари сони очиқланди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон Ислом Инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига илк бор муносабат билдирди.

Дастлаб Трамп Эрон ҳеч қачон урушда ғолиб бўлмагани, аммо шу билан бирга музокаралардаги муваффақиятсизликларга ҳам чидай олмаслигини ёзди. Бироқ бу нимани англатишига изоҳ бермади.

Кейинроқ Дональд Трамп Сулаймонийни миллионлаб одамлар, жумладан америкаликларнинг ўлимида айблади.

“У тўғридан-тўғри ёки билвосита миллионлаб кишиларнинг, жумладан, Эроннинг ўзида яқинда намойишлар вақтида ўлдирилган одамлар ҳаёти учун жавобгар. Генерал Қосим Сулаймоний узоқ вақт давомида минглаб америкаликларни жиддий жароҳатлади ёки ўлдирди. Асосийси бунданда кўпроғини ўлдиришни режалаштирганди... аммо қўлга тушди!”, деган Трамп Twitter`даги саҳифасида.

Трамп сўзида давом этиб, Сулаймоний мамлакат ичкарисида ҳам хавфли ҳисобланганини иддао қилган.

“Эрон буни тан олмас, аммо Сулаймонийни ёқтиришмаган ва мамлакат ичида ундан қўрқишган. Етакчилари дунёга ўзини кўрсатаётган даражада ҳафа эмас. У кўп йиллар илгари четлатишили керак эди”, деган Трамп

Эслатиб ўтамиз, бугун Бағдоддаги аэропортга ҳаво ҳужуми вақтида Сулаймоний ва Ироқ шиа мухолифлари етакчисининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандиснинг йўқ қилингани маълум бўлди. Уларни йўқ қилиш операциясига буйруқни шахсан Дональд Трамп томонидан берилгани айтилди.

Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий Сулаймоний ўлдирилгани учун қасос олишга ваъда берди. Олий раҳнамо Сулаймонийнинг ўрнига унинг ўринбосари Исмоил Қоонини “Қудс” бўлинмаси раҳбари этиб тайинлади.

Сулаймоний ўлдирилгани ҳақидаги хабар тарқалгач, эронликлар унга ҳурмат бажо келтириш учун шаҳар кўчаларига чиқди. Намойишга чиққанлар қўлида марҳум генералнинг суратини кўтариб, Америкага қарши шиорлар билан ҳаракатланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Эрон Қосим Сулаймоний Қудс

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг