Эрдўған Жонсон билан АҚШ-Эрон муаммосини муҳокама қилди
Олам
−
07 Январь 2020
6786Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 7 январь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Эрдўған маъмурияти қисқа ва лўнда хабар бермоқда.
Президент Эрдўған Жонсон билан АҚШ ва Эрон ўртасида соат сайин авж олаётган нотинч вазиятни муҳокама қилган. Шунингдек, Сурия ва Ливиядаги масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 8 январь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркияга ташриф буюради. Президентлар Путин ва Эрдўған учрашиб, Сурия ва Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштирган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023