Эрдўған Россия билан ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий ҳамкорликни давом эттирмоқчи

Олам

image

Кеча, 24 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилиб, Тоғли Қорабоғ, Ливия ва Суриядаги вазиятни муҳокама қилдилар. Суҳбат икки мамлакат раҳбарлари Матбуот хизматлари томонидан турлича ёритилди. Хусусан, Кремль Матбуот хизмати мулоқотда Сурия ва Ливия, жумладан Минск гуруҳи ҳақида сўз борганини очиқламаган. 

Путиннинг Матбуот хизматига кўра, телефон орқали мулоқотда Россия, Озарбайжон Президентлари ва Арманистон Бош вазири (Владимир Путин, Илҳом Алиев, Никол Пашинян – таҳр.) томониданжорий йил 9 ноябрь куни қабул қилинган Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги баёнотда белгиланган келишувларнинг бажарилиш жараёни батафсил ва ҳар томонлама муҳокама қилинган. 

“Владимир Путин сулҳ битими ва тинч аҳоли хавфсизлигини самарали таъминлайдиган Россия тинчликпарвар кучлари фаолияти тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, улар қочқинларни қайтариш, инфратузилмани тиклаш ва диний ва маданий ёдгорликларни сақлаш билан боғлиқ долзарб гуманитар муаммоларни ҳал қилишнинг устуворлигини таъкидладилар. 

Можаро зонасида ўт очишни тўхтатиш ва барча жанговар ҳаракатларни назорат қилиш марказини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар муносабати билан фикр алмашилди”, дейилади Кремль хабарномасида. 

Қайд этилишича, иккала томон ҳам минтақада барқарорликни таъминлаш ва тинч ҳаётни қарор топтиришга қаратилган қадамларни изчил ва тўлиқ амалга ошириш зарурлигини таъкидлаган. 

Суҳбатда, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг муҳимлигига эътибор қаратилиб, ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. 

Президентлар коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича келгусидаги ҳамкорликка интилишларини билдирганлар. Вакциналарни тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш устувор вазифа сифатида белгиланган. 

Эрдўғаннинг Матбуот хизматига кўра, суҳбатда  Туркия ва Россия ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, айниқса, Тоғли Қорабоғ, Сурия ва Ливиядаги ўзгаришлар муҳокама қилинган. 

Мулоқотда, Президент Эрдўған, Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал этиш ва минтақада узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун ретроспектив равишда ташланган қадамлар натижасида кузатиш ва назорат қилиш мақсадида Туркиянинг Россия билан ҳамкорликда ташкил этаётган Маркази фаолиятини тез орада бошлашини кутаётганини маълум қилган. 

“Озарбайжоннинг ўз ҳудудини тўлиқ қайтариб олишига нисбатан муносабатига ишора қилган Эрдўған, сулҳни амалга ошириш жараёнида Арманистон томонининг доимий ечимни қийинлаштириш ва келишув билан боғлиқ масъулиятлардан қочишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади.

Давлат раҳбари Минск гуруҳи бошқа ҳамраисларининг тинчлик саъй-ҳаракатларини танқид қилганларини қабул қилиш мумкин эмаслигини айтди”, дейилади Туркия раҳбари Матбуот хизмати хабарида. 

Эрдўған Суриядаги можарони тўхтатиш учун Тоғли Қорабоғдаги каби аниқ ва тезкор қарорлар қабул қилиш кераклигини айтган. У Ливиянинг бирлиги ва яхлитлигини сақлаш учун Туркия ва Россиянинг ҳам сиёсий ва ҳам ҳарбий ҳамкорлигини доимий равишда давом эттириш кераклигини урғулаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг