Эрдўған хушхабарни эълон қилди: Туркия нормал ҳаётга қайтмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркиянинг коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфи паст ва ўртача бўлган вилоятларида ҳафта охиридаги комендантлик соати бекор қилинади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган. 

“Бугун биз нормал ҳаётга қайтиш учун мўлжалланган жараённи бошлаймиз. Хавф даражаси паст ва ўртача бўлган вилоятларда дам олиш кунларидаги комендантлик соати бутунлай бекор қилинади, хавф юқори ва жуда юқори бўлган вилоятларда эса уйдан чиқишни чеклаш фақат якшанба куни амалда бўлади”, деган Эрдўған. 

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатдаги барча вилоятлар коронавирус тарқалиши бўйича тўрт тоифага бўлинган, яъни, паст, ўрта, юқори ва жуда юқори хавфли. У хавфни қайта баҳолаш ҳар ҳафта ўтказилишини таъкидлаган. 

Эрдўған кўрсатган харитага кўра, Истанбул, Анталия ва Муғла каби дам олиш масканлари хавфли ҳудудга киритилган. Анқарада эса коронавирус тарқалиш хавфи ўртача.

2 март ҳолатига кўра, Туркияда 2,7 миллион кишида коронавирус касаллиги қайд этилган. 28,6 минг киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг