Эрдўған Исроил раҳбари билан “Ал-Ақсо” ҳақида гаплашиб олди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил ҳукумати мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Қуддусдаги “Ал-Ақсо” масжидининг кво-мақомини сақлаб қолишига умид қилмоқда. Бу ҳақда у Исроил Бош вазири Яир Лапид билан телефон орқали мулоқот чоғида айтиб ўтди.

Туркия Президенти маъмурияти ҳузуридаги алоқа бўлимининг хабар беришича, телефон мулоқоти Исроил томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Яир Лапид, Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Эрдўғанга қўнғироқ қилган.

Телефон мулоқоти чоғида Туркия ва Исроил раҳбарлари ўзаро муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган. Туркия Президенти Яир Лапидни Бош вазир лавозимига киришгани билан табриклаган.

Суҳбат давомида Эрдўған, 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар Исроил халқига омад келтиришини тилаган.

Туркия раҳбари Исроил ҳукумати сайловларгача Фаластин ерларида яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтиришдан воз кечиб, “Ал-Ақсо” масжидининг кво-мақомини сақлаб қолишига умид билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ақсо Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг