Энг кўп зарар келтирувчи футболчилар кимлар?

Спорт 2814
image

“Betiton Sports” нашри жароҳатга мойил футболчилар орасидан клубига моддий жиҳатдан энг кўп зарар келтирувчиларининг рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, “Реал”нинг ҳафтасига 475 минг евро маош оладиган ҳужумчиси Эден Азар бу рўйхатда етакчилик қилмоқда. Азар жароҳат туфайли 2020–2021 йилги мавсумда 252 кун ўйнай олмади. Мадрид клуби Азар томонидан ўтказиб юборилган бу кунлар учун ўйинчига 17 миллион евро сарфлаган.

Кейинги ўринда “Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо бормоқда. Каталонияликлар Коутиньо ўтказиб юборган 233 кун учун 16 миллион евро тўлаган.

ПСЖ ҳужумчиси Неймар эса учинчи поғонадан жой олган. Бразилиялик футболчи ўтказиб юборган 95 кунда Париж клуби 13,6 млн евро сарфлаган.

Кейинги ўринларда “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба (230 кун, 11 млн евро) ва “Боруссия Дортмунд” етакчиси Марко Ройс (214 кун, 7,5 млн евро) бормоқда.

Маълумот учун, уларнинг деярли барчаси ҳозир ўйнаётган клубини тарк этиши кутилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 2.9
t
×