Энг камида миллиард: Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи тахминан қанча маош олади?

Спорт 26323
image

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги узтози словениялик Сречко Катанец бўлишини расман эълон қилди.

Табиийки, хорижлик мутахассисларнинг талаблари нисбатан юқори бўлади. ЎФА келаси ҳафта Катанец билан музокараларнинг якуний босқичини бошлайди. Словениялик мутахассиснинг ҳафта ўрталарида Тошкентга келиши кутиляпти. Унинг Ўзбекистонда қанча пул ишлаб топиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Аммо, мутахассиснинг сўнгги иш жойи — Ироқдаги иш ҳақи ҳақида маълумот бор. Катанецнинг у ердаги йиллик маоши 1,2 млн еврога тенг эди (ойига 1 млрд 250 млн сўм атрофида). Ўзбекистонда ишлаш учун ҳам тахминан шунча сумма талаб қилиниши борасида мутахассислар фикр юритмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов ойига 250 миллион сўм иш ҳақи олгани ҳақида маълумот мавжуд. Агар, Катанец энг камида Ироқда олган маоши миқдорида сумма талаб қилса, Ўзбекистон у учун Абрамовникига қараганда 5 баравар кўпроқ маош тўлаган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 нинг саралашида Саудия Арабистонига ютқазиб, гуруҳда қолиб кетгани боис бош мураббий Вадим Абрамовни истеъфога чиқарган эди. Шундан бери миллий жамоа постида бош мураббий мавжуд эмас.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1203
Рейтинг: 3
t
×