“Олтин қалам” бош мукофоти совриндорига энди автомобиль берилади

Жамият

image

2023 йилдан бошлаб “Олтин қалам” миллий мукофоти учун бош миллий мукофот сифатида – автомобиль қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

“2023 йилдан бошлаб журналистлар ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловни демократик тамойиллар асосида янада очиқ ва шаффофлик билан ўтказишга эътибор қаратилсин”, дейилади қарорда.

Қарорга мувофиқ, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари:

•  бош миллий мукофот учун – автомобиль;

•  биринчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

•  иккинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари;

•  учинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;

•  12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

“Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар “Илҳом” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланади.

Аввалроқ, қарор билан 3 йилга ОАВларнинг фойда солиғи 50 фоизга қисқартирилиши, бюджет ташкилотларига электрон ОАВларга обуна бўлишга рухсат берилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

журналист Олтин қалам

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг