Энди Туркия ва Россия миллий валютада ҳисоб-китоб қилади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия ва Россия миллий валюталарда, жумладан, энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китоблар масаласида консенсусга эришди. Бу ҳақда Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез маълум қилди.

“Россия билан савдомиз кўп жабҳаларда давом этмоқда. Энергия, шубҳасиз, энг катта харажатлардан биридир, аммо бу туризм, озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам тегишли. Деярли 5-6 йил давомида ҳар икки давлат етакчилари миллий валюталарда савдо йўлини давом эттириш ниятини билдиришган. Ҳозиргача бу жараён янада тезлашди. Охирги учрашувларимизда Россия газини рублда тўлаш бўйича келишувга эришилди. Бу борада, албатта, баъзи техник ишларни якунлаш керак”, дейди у.

Шу билан бирга, Дўнмез Туркия ва Россия Федерацияси бу мавзуда келишувга эришганини ва мамлакатлар ўртасида миллий валюталар билан қисман савдо бошланганини тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг