Энди “Тез ёрдам”га йўл бериб, қоида бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди

Жамият

image

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги (МЖтК) кодекснинг 17¹-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилди. 

Унга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Шунингдек, МЖтКнинг 128⁵-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, юқоридаги транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит бериш бир йил давомида такрор содир этилса, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди (амалда 4 млн 460 минг сўм эди).

Бундан ташқари, МЖтКнинг 47-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчи жарима

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг