Энди “тез ёрдам” ҳудудга эмас, масофага қараб йўналтирилади

Жамият

image

Эндиликда тез тиббий ёрдам бригадалари ҳудуд чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига кўра йўналтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, ташкил этиладиган ягона “Call-марказ”ларда:

•    чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади;

•    раҳбар лавозимларига IT-парклардаги иқтидорли ёшлар орасидан муносиб номзодлар тайинланади;

•    саралаш орқали бемор аҳволи, касаллик тури ва оғирлик даражасига қараб чақирувларга тегишли тиббий бригадаларни йўналтириш тизими жорий этилади;

•    тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофанинг яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг