Энди истеъмолчилар харид қиладиган маҳсулоти ҳақида онлайн маълумот олади

Жамият

image

Tоварлар, уларни ишлаб чиқарувчиси тўғрисида маълумот берувчи тизимни ўз ичига олган электрон платформа яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилган.

Қарорга кўра, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда етказилишини таъминлайди;

Tоварлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчисин тўғрисида, товарларнинг инсон соғлиғига таъсири ва бошқалар тўғрисида маълумот берувчи тизимни ўз ичига олган электрон платформа яратади ва юритади;

Инсон ҳаёти, саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар, шунингдек уларнинг ишлаб чиқарувчиси (ижрочиси) тўғрисида маълумотларни истеъмолчиларга етказиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарувчи

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг