Энди магистратурага киришда имтиҳон топширилмайди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Эндиликда давлат олийгоҳлари магистратурасига киришда мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди. 

Шунингдек, давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.

Бунда:

•  август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;

•  январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади;

Давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгилайди. 

Қуйидагилар давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади:

•  2021/22 ўқув йилида давлат ОТМлари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида ўқиётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;

•  2022/23 ўқув йилидан бошлаб, давлат ОТМлари магистратурасига ажратилган қабул квоталари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг