Энди гижжа дорилари қаторида йод препаратлари ҳам бепул берилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, 3-15 ёшли болаларга йод препаратлари давлат томонидан бепул тарқатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувида маълум қилди. 

“Маълумки, 2021 йилдан болалар учун овқатни бойитадиган қўшимчалар, витамин А ва гижжага қарши анти-гель-минт препаратларни бепул бериш йўлга қўйилди. Ушбу ишларни давом эттирган ҳолда, 2022 йил 1 июлдан бошлаб, 3-15 ёшли болаларга йод препаратлари давлат томонидан бепул тарқатилади.
Бу орқали, келгуси беш йилда болаларда буқоқ, камқонлик касалликларини 30 фоизга камайтиришга, уларнинг ақлий ва жисмоний соғлом ривожланиши учун катта асос яратилади”, дейди давлат раҳбари.

Президентнинг қайд этишича, бу мақсадлар учун, жорий йилда 60 миллиард сўм йўналтирилади. 

Мирзиёевнинг урғулашича, болаларга бирламчи бўғинда кўрсатилаётган тиббий хизматларни юқори технологик амалиётлар билан боғлаш зарур.

Бу борада, Республика ихтисослашган педиатрия марказида генетик лаборатория ҳамда унинг 13 та ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

“Ушбу лаборатория болалар орасида ногиронликка олиб келувчи, шу жумладан, кам учрайдиган (орфан) касалликларни эрта аниқлаш бўйича генетик текширувлар ўтказадиган, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланади. Бунинг учун, 15 миллион доллар жалб қилинади.

Шунингдек, республикамизда спинал мушак ат́рофияси диагнози қўйилган бемор болаларга (75 нафар) зарур дори воситаларини бепул етказиб бериш тизими жорий этилади. Бунга, ҳар йили 110 миллиард сўм ажратилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказлари ташкил этилиб, уларда чақалоқлар реанимацияси бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади.

“Ҳаммамизга аёнки, фарзанд – бу ҳаёт қувончи, авлод давомчиси. Дунёга келаётган ҳар бир гўдакнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун биз бундан буён ҳам барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг