Энди фуқаролар маҳалла раисига ишончсизлик билдириши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда фуқаролар томонидан маҳалла раисига ишончсизлик билдириш институти ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасида сўз боради. Фармон ўтган йилнинг 30 декабрь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Фармон лойиҳасига кўра маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда:

•  барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланади;

•  маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий хизматларнинг бевосита маҳаллада кўрсатиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузи оширилади;

•  маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилиб, ушбу мақсадда маҳалланинг алоҳида жамғармасини ташкил этиш амалиёти жорий этилади;

•  маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлиги оширилади;

•  фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш, шу жумладан маҳалла раиси томонидан маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритишнинг самарали механизмлари йўлга қўйилади;

•  фуқаролар томонидан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш институти жорий этилади. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда маҳалла фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури ва янгиланган “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

mahalla

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар