Ҳокимлар порталга келган мурожаатлар бўйича ҳисобот беради

Жамият

image

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари Халқ депутатлари кенгашлари олдида халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг ижроси бўйича ҳисобот бериб боради. Бу ҳақда бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида айтиб ўтилди. 

“Виртуал ва халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан ортиқ фуқаро мурожаатлари келиб тушмоқда. Бу ҳолат мазкур масалада янгича ёндашишни талаб қилмоқда. Энди ҳокимлар мурожаатлар ўрганилиши бўйича парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида ҳисобот бериб боради ва бунинг ижроси, албатта, назорат қилинади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Мирзиёев 2016 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирдадаги нутқида барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилишини айтган эди. 

“Биз аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган давлат идоралари фаолиятида одамлар билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтиш ҳақида ўйлаяпмиз. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади”, деган эди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг