Элдор Европада қолгани яхши – Аҳмедов

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Ҳозирга вақтда Шомуродов Италиянинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

"Мен Элдор билан гаплашаман – у "Рома"да қолмайди. Менимча, у қишда бошқа клуб излаши керак. Элдор учун Европада қолиш яхшироқ вариант. Шомуродов аллақачон Европада ўз ўрнини топиб улгурган. У голлар урди, ўзига берилган вақтда яхши ўйнади. Унинг Россия чемпионатига қайтиши шарт эмас”, дейди Аҳмедов.

Маълумот учун, Шомуродовнинг "Рома" билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Футболчининг трансфери 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сардори жорий мавсумда "бўрилар" сафида атиги 6 та ўйинда майдонга тушди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг