Элдор Шомуродов ўзи учун энг кучли 3 ҳужумчи номини айтди

Спорт 15169
image

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Италиянинг “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўзи учун А Сериядаги энг кучли ҳужумчилар кимлар эканини айтди. Бу ҳақда Шомуродовнинг “Красава” каналига берган интервьюсида сўз боради.

“Италия А Сериясида топ-ўйинчилар кўп. Айниқса, ҳужумчилар бу ерда анча юқори даражада. Мен учун бу ердаги энг зўр ҳужумчилар — Ромелу Лукаку ва Криштиану Роналду. Бундан ташқари, у билан ўйнамаган бўлсамда, Златан Ибрагимовични ҳам бу рўйхатга қўшаман. Айни шу ҳужумчилар ҳар қандай йўналиш бўйича супер даражада. Уларнинг ичида энг яхшиси эса Роналду. У дунёнинг энг яхши ўйинчиси эканини ҳамма билади, бу ерда унга ортиқча таъриф беришга ҳожат йўқ”, дейди Шомуродов.

Маълумот учун, Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида Россиянинг “Ростов” клубидан 7,5 миллион евро эвазига “Женоа“ клуби сафига ўтган. Ўзбекистонлик ҳужумчи ўтган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 807
Рейтинг: 3
t
×