Элдор Моуриньо хоҳлаган услубга мос келади — “Рома” клуби бош менежери

Спорт 1774
image

Италиянинг “Рома” клуби бош менежери Тьягу Пинту жамоанинг янги, ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Италиянинг машҳур “Football Italia” нашри хабар берди.

“Элдор келажакда ривожланиш учун катта салоҳиятга эга ҳужумчи. У ўзи яхши биладиган лигада ва “Рома”да ўзини кўрсатишни жуда ҳам хоҳламоқда.

Истаклари билан бир қаторда, унинг футболчи сифатидаги хислатлари ҳам бизнинг бош мураббий — Жозе Моуриньога хуш келади. У мураббий хоҳлаган услубга мос келади ва шу сабаб биз уни клубимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз”, - дейди Пинту.

Эслатиб ўтамиз, “бўрилар” ўзбекистонлик футболчи учун “Женоа”га 17,5 млн евро тўлашди. Шартнома беш йил муддатга имзоланди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×