Ёқутистонда тўғон ўпирилиши туфайли шаҳар сув остида қолди (видео)

Олам

image

Сув тўғонни ёриб ўтиши сабаб Ёқутистоннинг (Россия таркибидаги республика) Верхоянск туманидаги Верхоянск шаҳрининг барча кўчалари ва хонадонларини сув босди. Бу ҳақда “Интерфакс” туман маъмурияти матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

“Электр тармоқлари ва нимстанцияларда авария хавфи туфайли қисқа вақт ичида ижтимоий объектлар уйларининг ярмида электр таъминоти тўхтатилди”, дейилади хабарда.

Ёқутистон тезкор штаб-квартираси маълумотларига кўра, Верхоянскда 54 та хўжалик участкаси сув остида қолган.

“Кучли ёмғир натижасида юзага келган сел оқим бўйича қуйига ҳаракатланяпти. Бугун Верхоянск шаҳрини сув босиши бошланди. Бундан ташқари, Борунук қишлоғида сув сатҳи кўтарилган. 1,5-2 кундан кейин сув Яна дарёси оқимига тушиши керак”, дея аниқлик киритган штаб.

Бундан ташқари, Верхоянск вилоятининг Токума, Суордах, Бетенкес ва Томтор қишлоқлари сув остида қолган. Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

сув тошқини

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг