Ecover – Марказий Осиёда ягона бўлган маҳсулот билан қурилишнинг замонавий ютуқларига эришиш мумкин

Бизнес

image

Сиз газ ва электр энергиясидаги тақчилликларга қарамай уйингиз осонгина исишини, хонадонингизда етарли ёруғлик бўлишини истайсизми? Хўш, бунга қандай қилиб эришиш мумкин? Албатта, тежамкор ва энергия самарадор маҳсулотлар ёрдамида.

Бундай маҳсулотларнинг афзалликлари нималарда намоён бўлади? Бинолар қурилишида қандай материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ?

Пойтахтимизда бўлиб ўтган «Ўзбекистонда энергия тежамкор уйлар қуришда янги усуллар» мавзуидаги тақдимот анжуманида маҳаллий ишлаб чиқарувчи «Экоклимат» компаниясининг Ecover бренди остидаги «минерал пахта» қурилиш материаллари қайси жиҳатлари билан энергия тежамкор ва самарадорлик меъёрларига жавоб бериши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Уй, офис ва бошқа қурилиш биноларида том остида ингичка қоплама, шифт, девор, хоналар орасидаги деворлар, пол ва подвал учун кенг фойдаланилаётган Ecover – миллий бренди остидаги ушбу қурилиш материали ўзидан иссиқликни кам миқдорда ўтказиши, намликка бардошли ва шовқинни яхши ушлаши каби хусусиятлари билан бинони қишда иссиқ, ёзда салқин ушлаб туради. Шу боисдан, ҳаммом, сауна, ошхона, кафе ва ресторанлар, иссиқхоналар, бассейнларда ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш ўринлики, корхонада ишлаб чиқарилаётган хавфсизлик, экологик тоза, тежамкорлик, чидамлилик, қулайлик каби кўплаб фойдали хусусиятларга эга эканлиги билан маҳаллий минерал пахта материалига қизиқиш ва харидорлар сони тобора ортиб бораётир.

Ҳақли савол туғилиши мумкин, бу материаллар қурилишда қандай афзалликларга эга ва фойдаланишга топширилган бино учун қандай устунликлар тақдим этади?

Аввало, шу айтиш мумкинки, қурилиш соҳасида «ақлли қурилиш» деган тушунча бор. Яъни қурилиш ишларида фойдаланиладиган материаллар орқали энергияни тежаш ва табиий иқлим назоратига эришиш. Шу боис, «Экоклимат» компанияси қурилиш материалларидан фойдаланиш орқали сиз қурилиш таннархини пасайтириш, шунингдек ҳаво совуқ кунлари ушбу материаллар ёрдамида қурилган бинони иситиш учун кам энергия сарфлайсиз.

Халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берувчи минерал пахтадан экологик иситкич иссиқлик изоляцияси сифатида ҳам саноат, ҳам маиший бинолар қуришда қўл келади.

Қайд этиш керакки, минерал пахта толали материал бўлиб, уни ишлаб чиқаришда табиий хом ашё, жумладан, кварц ишлатилади. Лекин бу болалигимиздан аччиқ хотира бўлиб қолган терини қичиштирувчи «шиша-пахта» эмас. У қўл текканда уваланиб кетмайди, аллергия бермайди, терида нохуш тасъир қолдирмайди ва реакция чақирмайди.

Табиий материаллардан тайёрланган минерал пахта ётоқхоналарда қўллаш учун ҳам мутлақо хавфсиз.

Минерал пахта иссиқлик ва шовқин изоляцияси муаммосини тез ва узоқ муддатга ҳал этибгина қолмай, электр энергияси ва табиий газ харажатларида узоқ йиллар давомида иқтисод қилиш имконини беради. Оддийгина қилиб айтганда, энг аввало энергия, иссиқлик йўқотиш фоизлари кескин камаяди. Айни шу тежамкорликдан газ, иссиқ сув қувурлари, хонадонлардаги дудбурун тармоқларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Минерал пахта асоси бетартиб равишда тўқилган ўта майда минерал толалар бўлиб, улар зич ва барқарор материални ҳосил қилади. Бу материал ўз шаклини ва хусусиятларини юз йиллаб сақлаб қолади.

Қулай ҳарорат ва сукунат минерал пахтанинг серғовак эканлиги билан кафолатланади – ташқи товушлар ва ташқи ҳарорат материалга «сингиб» кетади.


Энг муҳим жиҳатларидан бири шуки, минерал пахта – ёнмайдиган материал, у ўта юқори ҳароратга ҳам чидамлидир.

Ушбу қурилиш материалини ўрнатиш осон ва алоҳида малака ёки мосламаларни талаб қилмайди. Айнан шу жиҳатлари билан уста қурувчиларинг эътирофига ҳам сазовор бўлиб улгурган.

Ecover минерал пахтаси енгил ва ингичка материал бўлиб, намлик ва замбуруғлардан асрайди, унда ҳеч қачон зараркунандалар (ҳашаротлар, кемирувчилар ва хавфли қора моғор) пайдо бўлмайди.

Қисқаси, «Экоклимат»  компанияси мазкур маҳсулоти мисолида энг аввало мамлакатимизда ҳар тарафлама фойдали бўлган қурилиш ашёлари ишлаб чиқарилаётгани,  муваффақиятли ривожланиш йўлидан бораётганини намойиш этди.

Ecover миллий бренди остидаги минерал пахта материали бугуннинг талаби, эртанги орзулар, тоза ва соф табиат, ҳар тарафлама қулайлиги, энергия тежамкорлиги ва маблағларингизни иқтисод қилиш хусусиятлари билан ҳам Сизнинг танловингизга арзийди.

Ecover минерал пахта материалини «Экоклимат» компаниясининг қуйидаги манзилларидан харид қилиш мумкин:

Тошкент шаҳрида: Миробод тумани, Эски отчопар кўчаси, 3-уй;
Жиззахда: «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси, А саноат ҳудуди.

Телефонлар:
+998(71) 291-17-80;
+998(71) 283-48-14;
+998(97) 157-74-77;
+998(90) 959-74-22;
+998(99) 830-00-96

Шунингдек, ecover.uz сайти орқали батафсил маълумотларга эга бўлишингиз ва алоқага чиқишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

4.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг