Эболани топган олим номаълум ва хавфли “Х касаллик”дан огоҳлантирди

Олам

image

1976 йилда Эбола вирусини биринчи бўлиб аниқлаган конголик олим Жан-Жак Муембе-Тамфум Конго Демократик Республикасида ўлимга олиб келувчи янги хавфли касаллик пайдо бўлганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ғарбидаги Ингенде шаҳарчасида яшовчи беморда (аёл) геморрагик иситманинг аломатлари бўлган. Аёлдан таҳлил учун намуналар олиб, Киншасадаги Биотиббиёт тадқиқотлар миллий институтига юборишган. Улар беморда Эбола ёки ҳозиргача маълум бўлган бошқа касаллик белгиларини аниқлашмаган.

Муембе-Тамфумнинг тахминига кўра, аёл аввал маълум бўлмаган патогеннинг дастлабки бемори бўлиши мумкин. Олим уни “Х касаллик” деб номлаган. Мутахассис янги касаллик COVID-19 каби юқумли ва унинг ўлим даражаси Эбола вирусидан бироз камроқ деб ҳисобламоқда. Ўрта ҳисобда Эболага чалинган беморларнинг ярми вафот этган.

Ҳозир номаълум патоген аниқланган аёл изоляция қилинган. Унга қариндошлари билан фақат пластик ойна орқали гаплашишига рухсат бериляпти. Унинг шахси сир сақланяпти.

Шу билан бирга “Х касаллик”нинг мавжудлиги гипотеза, чунки аниқ исбот йўқ. Аммо ЖССТ янги эпидемия юзага келишидан хавотирда.

Аввалроқ, Муембе-Тамфум келажакда инсоният ҳайвонларда учровчи янги вируслар билан дуч келишини башорат қилганди. Янги вируслар жониворлардан одамларга ўтиши мумкин бўлади ва бу коронавирус пандемиясидан хавфлироқ пандемияларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус Конго Эбола

Баҳолаганлар

603

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг