Дунёнинг энг кичик давлатида ҳам коронавирус аниқланди

Олам

image
Хитой дунё бўйлаб коронавирусни “тарқатгани” учун узр сўрайдими? north_east

Хитой дунё бўйлаб коронавирусни “тарқатгани” учун узр сўрайдими?

Дунёнинг энг кичик давлати – Ватиканда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда бугун, 6 март куни "Reuters" агентлиги хабар бермоқда.

Ватикан матбуот котиби Маттео Бруни, вирус кеча, 5 март куни аниқланганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу ҳолат бўйича Ватикан Италия соғлиқни сақлаш органларига хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Рим Папаси коронавирус билан чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Папа коронавирус тестидан ўтгани ва унда вирус аниқланмагани маълум бўлди.

Ватикан давлати Италия Республикаси билан ўралган. Италия эса дунёдаги коронавирус ўчоқларидан бири ҳисобланади. Ушбу давлатда ҳозирча 3 858 нафар одам вирусга чалинган. Уларнинг 148 нафари вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 98 611 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3388 киши вафот этди. 54 994 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80555 бемор – 3042 нафар вафот этган), Жанубий Корея (6593 – 42), Италия (3858 – 351), Эрон (3513 – 108), Япония (1000 – 29), Германия (534 – 0), Франция (423 – 23), Испания (248 – 7), АҚШ (233 – 14), Сингапур (117 – 0), Гонконг (105 – 2).


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Коронавирус Рим Папаси Ватикан

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг